Бэнксининг «Пуфакли қиз» сурати Sotheby’s аукционида 1,04 миллион фунт-стерлинг (1,4 миллион доллар)га сотилиши билан гардишига ўрнатилган шредер ёрдамида бўлакларга бўлиб ташланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Art Newspaper’нинг ёзишича, бу сурат 5 октябрдаги кимошди савдосига қўйилган сўнгги лот эди. Сурат болға билан унинг сотилганини билдирувчи зарба берилгани ҳамоноқ ўзини ўзи йўқ қилишга киришган; бу жараён сигнализация товуши садолари остида юз берган.
«Пуфакли қиз» — Бэнксининг энг машҳсур суратларидан бири. Аукционда суратнинг Бэнкси томонидан 2006 йилда аэрозол ва акрил бўёқлар ёрдамида матога чизилган версияси сотувга қўйилган эди. Sotheby’s сайтидаги таърифга кўра, сурат муаллифлик гардиши билан сотиларди.
«Афтидан, бизни ҳозиргина бэнксичасига чув туширишди», — дея юз берган воқеага изоҳ берган аукционнинг замонавий санъат бўлими бошлиғи Алекс Бранчик. «Энди биз бу воқеа аукцион учун қандай аҳамиятга эга эканлигини англаб олишимиз керак. Кесилган бўлаклар энди шу ишнинг бир қисми», — дея қўшимча қилди у.
https://www.instagram.com/p/Bokt2sEhlsu/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)