Япониядаги ҳайвонот боғларидан бирида камёб оқ йўлабрс унга қаровчи ходимни ғажиб ташлади. 40 ёшли Акиру Фуруши ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳодиса Кагосима шаҳрида юз берган. Эркак оқ йўлбарснинг қафасида бўйнидаги жароҳатлари билан ҳушсиз ҳолда топилган. У тезлик билан касалхонага олиб борилган, бироқ шифокорлар унга ёрдам беришга улгурмаган.
Ходимга ҳужумдан кейин ўқ йўлбарс ухлатувчи дори ёрдамида ухлатилган. Ҳодиса жойига полициячилар ва қутқарувчилар ҳам етиб келган.
Ҳайвонга нисбатан қандай чоралар қўлланилиши ва унинг кейинги тақдири ҳозирча номаълум.