Қозоғистонлик ёзувчи ва тарихчи Муҳамбеткарим Кўжирбаюли қизиқ бир баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «Nur.kz». Унинг фикрича, Ер юзидаги баъзи эҳромлар қозоқларнинг аждодлари томонидан бунёд этилган.
Муаллиф бир неча тадқиқотлар асосида жаҳонга машҳур баъзи эҳромлар қозоқларнинг аждодлари томонидан қурилган, деган хулосага келган.
«Бунга далил сифатида Миср эҳромларининг ичидан топилган пиктограммаларни келтириш мумкин, уларнинг бирида ‘Қаз Адай’ (қозоқ уруғларидан бири)нинг рамзий тимсоли дўмбира тасвирланган», — деб ёзади Кўжирбаюли.
Унинг қўшимча қилишича, Тутанхамон болалигида қозоқлар қўйнинг «ошиқ» деб атайдиган суягидан тайёрланган ўйинчоқни ўйнаган ва эҳромларнинг энг юқори қисми адай уруғининг рамзий белгиси — «жебе» (ёй ўқи)га ўхшаб кетади.
Ёзувчи ўз сўзларига яна бир далил сифатида Қуръони каримни ҳам келтирган — унда эҳромларни қурган фиръавнлар «қозиқ»лар деб таърифланган.
Изоҳ (0)