Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йилнинг 9—11 ноябрь кунлари дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси ўтказилади. Мусобақада 2016 йилда фаолиятини якунлаган Абдулла Тангриевнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда, деб ёзади Turon 24 АА.

Фото: Анвар Илёсов

Фото: Анвар Илёсов

Тангриев 2020 йилда Токио олимпиадасида иштирок этмоқчи. Унинг сўзларига кўра, Тошкент Гран-приси ушбу мусобақа учун лозим бўлган муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Маълумот учун, Тошкент Гран-присида 52 мамлакатдан 417 нафар спортчи иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли спортчи охирги марта Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида иштирок этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар