«Порту» дарвозабони Икер Касильяс Москванинг «Локомотив» клубига қарши бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин «қовун туширди».
Касильяс Қизил майдонда сайр қилиб, Twitter’га ўйин ҳақида хабар ёзди, аммо Москва клуби ўрнига Тошкентнинг «Локомотив» клубини белгилаб қўйди.
«ЖЧ—2018 вақтида телевидениедан тўплаган тажрибамдан сўнг, @LokomotivUzb га қарши Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун ушбу гўзал шаҳарга қайтдим» — деб ёзди Касильяс.
Изоҳ (0)