«Порту» дарвозабони Икер Касильяс Москванинг «Локомотив» клубига қарши бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин «қовун туширгани» ҳақида бироз аввал хабар берилганди.
Касильяс Қизил майдонда сайр қилиб, Twitter‘га ўйин ҳақида хабар ёзди, аммо Москва клуби ўрнига Тошкентнинг «Локомотив» клубини белгилаб қўйди.
«ЖЧ—2018 вақтида телевидениедан тўплаган тажрибамдан сўнг, @LokomotivUzb га қарши Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун ушбу гўзал шаҳарга қайтдим» — деб ёзди Касильяс.
Шундан кейин «Локомотив» матбуот хизмати бу твитни бееътибор қолдирмади ва Икер Касильясга ҳазил тарзида жавоб қайтарди:
«Икер Касильяс, Тошкентда сизни ош кутмоқда. Бу боршчдан кўра яхшироқ. Жамоамиз ҳам анчагина кучли. Биз ҳақимизда »Галатасарой« жамоаси мухлисларидан сўранг», — деб ёзади «Локомотив» расмий Twitter’и.
Изоҳ (0)