Жорий йилнинг 25 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақада жаҳоннинг етакчи спортчилари қаторида ўзбек спорти афсонаси, 43 ёшли Оксана Чусовитина ҳам иштирок этади.
Чусовитина айни пайтда мусобақа ўтказиладиган Доҳа шаҳрига етиб борган ва баҳсларга тайёргарлик кўрмоқда. Чемпионатда Оксана қатнашадиган таяниб сакраш баҳслари 27—28 октябрь кунлари ўтказилса, финал беллашувлари 2 ноябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақа 3 ноябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)