Ёшлар иттифоқи томонидан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш режаси тасдиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Меҳмонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш учун иттифоқнинг «Ёшлар қурилиш инвест» компанияси буюртмачи этиб белгиланади. Бош лойиҳачилар ҳамда бош пудратчилар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов савдолари (тендер) натижалари асосида аниқланади.
Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ёшлар меҳмонхоналари хостелларга тенглаштирилади ҳамда амалдаги қонунчиликда ҳостеллар учун кўзда тутилган давлат стандартлари талабларига мувофиқ фаолиятини олиб боради.
Ёшлар иттифоқига хусусий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини тузиш орқали Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш ва фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.
Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳокимликлари манзилли режада белгиланган ҳудудларда ёшлар меҳмонхоналарини қуриш учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер майдонларини ўрнатилган тартибда ажратади.
Изоҳ (0)