Москва вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна шунча киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Авария 17 октябрь куни Подолск шаҳрида рўй берди. Ўзбекистонлик 7 киши кетаётган Mitsubishi Грандис микроавтобуси баллони бўшаб, чеккада тўхтаб турганда унга Toyota Land Cruiser машинаси келиб урилди.
Тўқнашув оқибатида 3 аёл ва бир эркак ҳалок бўлди, яна 4 киши жароҳатланди. Toyota ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳам касалхонага ётқизилди. Микроавтобус ҳайдовчиси автомобилдан чиққани ва авария белгисини қўйгани учун жабрланмади.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, микроавтобусда 27 дан 48 ёшгача одамлар бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)