2018 йил 19 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Ў.Т. Маданият маҳалласида яшовчи О.К.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши М.М.ни қўли билан урган вақтида, у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада М.М. касалхонага ётқизилиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.Т. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)