Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 2018 йилнинг 20 октябрь куни ИИБ ТБга мурожаат тушган. Жорий йилнинг август ойида М.Улуғбек туманида яшовчи Х.А. Бошлиқ даҳасида яшовчи Х.И.га «Жанубий» вокзал атрофидан ер майдонини олиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 700.000.000 сўм пул олган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.Кўрилган чоралар натижасида Х.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)