Агар «Реал» жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегини бўшатса, Микаэль Лаудруп унинг ўрнига мураббий бўлишни Мадрид клубига таклиф қилди. Бу ҳақда Тelemadrid нашри хабар берди.
Таъкидланишича, бордию «Реал» Хулен Лопетеги бошчилигида «Барселона»га қарши кечадиган 28 октябрдаги «Эль-Класико»да мағлубиятга учрайдиган бўлса, у истеъфога чиқариб юборилади.
Маълумот учун, 54 ёшли Микаэль Лаудруп мадридликлар сафида 1994—1996 йиллар оралиғида тўп сурган. Мураббий сифатида эса «Хетафе», «Спартак Москва», «Мальорка» ва «Суонси» каби жамоаларда ишлаган. Лаудрупнинг сўнгги клуби Қатарнинг «Ал-Райян» бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қироллик клуби»нинг айни дамда ишсиз юрган италиялик Антонио Конте билан музокараларни бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)