Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ниҳоясига етиб бормоқда.
Бокс мусобақаларида Ўзбекистон шарафини -69 кг вазн тоифасида ҳимоя қилган Жаҳонгир Раҳмонов бронза медалига эга чиқди. У бронза учун кечган жангда озарбайжонлик Нижат Ҳасановни мағлуб этди.
Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 11 тани ташкил этмоқда. Шуларадан 3 таси олтин, 4 таси кумуш, 4 таси бронза медалларидир. Шунингдек, ўзбекистонлик спортчиар микст баҳсларида 1 та олтин ва 1 та бронза медалига эга. Аммо бу медаллар Ўзбекистоннинг медаллар жадвалига аҳволига таъсир кўрсатмайди.
Изоҳ (0)