«Челси» ҳамда Италия терма жамоаси собиқ устози «Реал»га бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.
Таъкидланишича, мадридликлар италиялик мураббий билан дастлабки алоқаларни ўрнатишга улгурди. Биринчи музокаралар эса 15 октябрь, душанба куни бўлиб ўтди.
Антонио Конте айни дамда муддатидан аввал «Челси»дан истеъфога чиқарилгани учун Лондон клуби билан судлашмоқда. Агар италиялик мутахассис судда ютиб чиқса, унга 10 миллион евро миқдорида компенсация тўланади.
Маълумот учун, «Реал» Хулен Лопетеги қўл остида 4 та ўйиндан бери гол ура олмаяпти. Жамоа 1 та ўйинда дуранг қайд этган бўлса, 3 тасида мағлубиятга учради.
Изоҳ (0)