Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Бу сафар Элнурга америкалик Хосе Салинас рақиблик қилади. 20 ёшли Салинас профессионал боксда 6 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Учта жангда рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Элнур эса бир неча кун олдин проф рингдаги дебютини нишонлаган ва жангда америкалик Арон Ҳоллинсни нокаутга учратганди.
Жангга АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги Фантасй Спрингс Casино аренаси мезбонлик қилади.
Изоҳ (0)