Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 5 октябрь куни асли наманганлик Ж.Д. ТТЗ-4 даҳасида яшовчи М.С.га бирга автомашина олди-сотдиси билан шуғулланишни таклиф қилиб, ундан 45 300 доллар пул олган.
Бироқ, хабар беришларича, Ж.Д. берган ваъдасини бажармай, алдов йўли билан олган пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Д. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Изоҳ (0)