Ўзбекистонда уй-жой бузилганда компенсация тўлаш тартиби ўзгарди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Уй-жой кодексининг 27 ва 28-моддаларига ўзгаришлар киритилишини назарда тутувчи қонунни имзолади.
Мазкур ўзгаришларга биноан олдинлари уй-жойлар бузилганда уларнинг эгалари, оила аъзолари, шунингдек, ушбу уйларда доимий яшовчиларга пул ёки бошқа уй-жой шаклида компенсация тўланган бўлса, энди компенсацияни фақат уй эгалари олади.
Ушбу қоида кўплаб қонун бузилишларига олиб келгани, айрим шахслар давлатдан кўпроқ пул ундириш мақсадида яқинларини уйида прописка қилдиргани қайд этилмоқда.
Ўзгаришлар қонун эълон қилинган кундан — жорий йил 12-октябридан бошлаб кучга кирди.
Изоҳ (0)