Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 12 октябрь куни вилоят ЙҲХБ ходими лейтенант Н.Х. ҳамда сержант Р.Д. Ўзбекистон кўчасида хизмат олиб бораётганида сержант Р.Д. шу ерда ҳаракатланиб келаётган «Зафар» МФЙда яшовчи М.I. бошқарувидаги «Каптива» русумли автомашинасини тўхтатган.
Автомашинанинг ён томон ойналарига қора рангли парда ўрнатганлиги сабабли ҳайдовчи М.I.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганида, ҳайдовчи ва автомашина йўловчилари Х.Т., Ш.I. (исмли аёл) ҳамда Ф.Э. милиция ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг юзи, қўли ва бўйин қисмларига уриб тан жароҳати етказган, сержант Р.Д.нинг чўнтагидаги Samsung мобил телефони ва ҳайдовчи М.I.га нисбатан тузилган маъмурий баённомани олиб, воқеа жойидан кетиб қолган.
«Натижада ходимларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)