21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 29 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Ўзбек тили билимдони» акцияси ташкил этилади.
Тадбир доирасидаги викторинада ўзбек тилига доир савол-жавоблар, шеърхонликлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Акция жорий йил 20 октябрь соат 11:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
Сайилгоҳ кўчаси;
«Халқлар дўстлиги» майдони;
Ғафур Ғулом боғи;
Талабалар шаҳарчасида (ЎзМУ биноси олдида).
Викторинада фаол иштирок этганлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Изоҳ (0)