Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 12 октябрь куни вилоят ЙҲХБ ходими сафдор Б.П. Янги турмуш маҳалласида хизмат олиб бораётиб шу ерда ҳаракатланиб келаётган, Музработ туманида яшовчи С.М. бошқарувидаги Matiz’ни тўхтатган.
ЙҲХБ ходими ҳайдовчидан автомашина ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида, ҳайдовчи С.М. ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай автомашинани ҳаракатлантириб сафдор Б.П.ни туртиб юборган.
«Натижада сафдор Б.П. жароҳат олиб, унга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. С.М. қўлга олинган», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.
Қайд этишларича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)