Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида фуқаро Х.Ф. Қирғизистондан ўтган транзит йўли билан чегарадош Фарғона туманидаги айланма йўллар орқали Хитойда ишлаб чиқарилган телевизорларни олиб ўтаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 25 дона телевизор жами 27,5 миллион сўм баҳоланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)