«Тошшаҳартрансхизмат» жорий йил якунига қадар 120 та SAZ ва MAN автобусларини харид қилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Пойтахт ҳокимлиги маъмуриятига кўра, октябрь ойида 35 та SAZ LE 60, ноябрда 15 та САЗ ва 10 та MAN, декабрда эса 30 та SAZ ва 30 та MAN автобуслари харид қилинади.
Мазкур автобуслар 13 октябрдан бошлаб фойдаланишда чиқарилаётган 2008 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz Low Flor автобусларини алмаштириши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)