Инновацион ривожланиш вазирлиги жорий йилнинг 22–26 октябрь кунлари «Ўзекспомарказ»да чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион жамғармалари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида Innoweek инновацион ғоялар ҳафталигини ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирда Австрия, Буюк Британия, Голландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон, АҚШ каби давлатлардан йирик олимлар, тадбиркорлар, компания бошқарувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсадларидан бири давлат органлари, эркин иқтисодий зоналар ва кичик тадбиркорлик субъектлари, технопарк ва хусусий тадбиркорлик муассасалари, шунингдек, реал иқтисодиёт секторлари билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни чет элнинг етакчи жамғармалари, инновацион марказлари ва бошқа ташкилотлари иштирокида мустаҳкамлашдир.
Инновацион ҳафталик доирасида Халқаро инновацион кўргазма ҳамда Халқаро инновациялар ва инвестициялар форуми ўтказилади.
Халқаро инновацион кўргазма ижтимоий, молия, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётнинг реал сектори ва давлат бошқарувида инновациялар йўналишларида ўтказилади.
Изоҳ (0)