Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи Ф.К. Damas русумли автомашинасини Термиз шаҳри, Р.Соатова кўчасида ҳайдаб кетаётиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У шу кўчада хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори Я.М.ни уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида инспектор жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.
Изоҳ (0)