Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси бўйича 10 дан ортиқ етакчи компания раҳбарларидан иборат Сичуан провинцияси делегацияси аъзоларининг Сурхондарёга амалий ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
5 кунлик ташриф давомида хитойлик ишбилармонлар вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўтказилган учрашувларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича музокаралар олиб борилди, икки томоннинг савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди.
Ташриф якуни бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 5 та меморандум имзоланди.
Изоҳ (0)