• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоролик тадбиркорлар солиқчилар пахта теримига мажбурлаётганидан шикоят қилди

    Бухоро шаҳридаги Абу Али ибн Сино кўчасида жойлашган савдо дўконлари эгаларидан келиб тушган шикоятда солиқ идораси ходимлари пахта теримига чиқмаган ёки ўзининг ўрнига ҳашарчи ёлламаган дўкондорларга таҳдид қилгани айтилади. «Turon 24» мухбири мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати билан ҳамкорликда суриштирув ўтказди.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Савдо дўконлари эгалари мурожаатда келтирилган важларни тасдиқлаб, қуйидагиларни маълум қилди:

    — Ўзини солиқ идорасиданман деб таништирган киши, аввалига, дўкон ҳужжатлари ўрнидами-йўқлигини сўради, — дейди якка тартибдаги тадбиркор Замира Турдиева. — Текшириб кўрган бўлди. Кейин муддаога ўтди. Айтишича, пахтага чиқишимиз ёки ўрнимизга ҳашарчи ёллашимиз керак экан. Ҳашарчи текинга ишламаса... Мен шундай дея пахта теримига одам чиқаролмаслигимни айтдим. Куни кеча савдо дўконим ҳужжатлари юзасидан Бухоро шаҳар солиқ инспекциясига борганимда: «Ҳашарга икки-учта одамингни келтир, кейин ишингни ҳал қилиб берамиз» дейишди.

    Солиқчилар «С-маркет» дўкони эгаси Мирҳидоят Шароповни ҳам пахтага чиқишга ундаган. Бироқ Замира Турдиевадан фарқли ўлароқ унга пахта теримига чиқиш мажбурий эмаслигини ҳам тушунтиришган.

    — Мен дўкондор сифатида пахтага чиқишга ҳам, чиқмасликка ҳам ҳақим бор, — дейди Мирҳидоят Шаропов. — Иш берувчи ёки қайсидир давлат органларининг ҳам пахта масаласи бўйича бировни ишдан бўшатишга, унга нисбатан чора кўришга ҳақи йўқ. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали ҳар куни тушунтириш берилмоқда, ҳуқуқимиз бузилса мурожаат қилишимиз сўралмоқда. Бундан хабаримиз бор.

    «Turon 24» мухбири йигирмадан ортиқ тадбиркор билан суҳбатлашиб, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари уларни пахта йиғим-теримига тарғиб этишда қонун билан белгиланган ваколатларидан четга чиққан-чиқмаганини суриштирди.

    Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари Фурқат Бобомуродов инспекция ходимлари томонидан тадбиркорларни теримга мажбурлаш ҳолатлари содир этилгани ҳақидаги шикоятга муносабатини билдирди:

    «Бухоро шаҳрида ўн мингдан ортиқ хўжалик субъекти фаолият юритади. Инспекция томонидан уларнинг ҳеч бирини мажбурий тартибда пахта теримига жалб этишга йўл қўйилмайди. Тўғри, баъзи ходимларимиз билан шундай ҳолат юз берган бўлиши мумкин. Бу бизга қоронғи. Яна бир томони, айрим тадбиркорлар солиқ хизмати тарғибот-ташвиқотларини нотўғри талқин қилиб ёки тушунмай, мажбурий меҳнатга жалб қилиш, деб баҳолаяптилар. Ҳар бир фуқаро ёки тадбиркор ўз ҳақ-ҳуқуқини билган ҳолда белгиланган тартиб асосида фаолият юритиши чекланмаган».

    Суриштирув давомида Бухоро шаҳри аҳолиси ва тадбиркорларни пахта теримига ихтиёрий равишда жалб этиш мақсадида Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилгани тасдиғини топди. Бироқ амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга зид равишда пахта теримига чиқмаган ёки ўрнига ҳашарчи чиқармаган тадбиркорларга таҳдид қилган солиқчиларнинг кимлигини аниқлашнинг иложи бўлмади.

    12.10.2018, 21:06   Изоҳ (0)   34013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги қурилиш соҳасидаги муаммоларни кўрсатиб ўтди

    12.10.2018, 20:23

    Қозоғистонлик журналистлар Ўзбекистонга хом ашё экспортидан хавотир билдирди

    12.10.2018, 19:46

    Фарғона солиқ хизмати ходимлари дам олиш кунлари пахта теримчиларига ёрдамга чиқди

    12.10.2018, 19:30

    «Гоша» лақабли гапирувчи қарғаси билан машҳур бўлган марҳум Шодибек ва унинг қарғаси ҳақидаги баъзи тафсилотлар

    12.10.2018, 18:59

    МДҲга аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши якунига етди (фотогалерея)

    12.10.2018, 17:21

    Тошкентнинг Паркент бозори атрофида навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёнди

    12.10.2018, 16:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.