Бутун дунёдан йиғилган олимлар гуруҳи Ерга яқин жойлашган SS 433 аномал микроквазарни аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Космик объект Сомон йўлида Қуёш тизимидан 15 ёруғлик йили масофада жойлашган. Квазар ўзини «қондошлари» каби тутмоқда. Квазардан чиқаётган жедлар деб аталувчи плазмалар ёруғлик тезлигининг тўртдан бирига тенг тезликда тарқалади.
Бундан ташқари, жедлар олдида энергияси барча микроквазарларнинг энергиясидан 10 баравар кўп бўлган ёруғлик гаммалари юзага келади.
Астрономлар ҳеч қачон бундай эффектни кузатмаган ва SS 433 микроквазари унинг йирик аналоглари хусусиятларини аниқлашга имкон бериши мумкин.
Квазар — ўта йирик қора туйнук томонидан моддалар ютилиши натижасида галактика ядросида шаклланадиган ёруғлик тарқатувчи космик объект.
Изоҳ (0)