«ЭкзоМарс-2016» миссиясининг TGO орбитал аппарати бортидаги Россиянинг FRED қурилмаси Марснинг экваторга яқин ҳудудларида сув музининг мавжудлигини исботлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, эркин муз кўринишидаги сувнинг бу шакли нафақат 60 даражадан юқори кенгликларда, балки экваторга яқин ҳудудларда ҳам мавжуд. Муз шаклидаги сув алоҳида ҳудудларда экваторга анча яқин келиши мумкин.
Кейинги йилда Марс грунтидаги музнинг қалинлиги ҳақида маълумотлар олиниши кутилмоқда. Айни пайтда олимлар ихтиёридаги маълумотлар қурилма имкониятларининг 10 фоизини ташкил қилади.
Изоҳ (0)