YouTube сервиси Ўзбекистонда кетма-кет иккинчи кун узилишлар билан ишламоқда, деб ёзади Spot.
Муаммолар 4 октябрга ўтар кечаси бошланди. Дастлаб видео кўришда қийинчиликлар пайдо бўлди, кейин сайт вақти-вақти билан умуман очилмай қолди. Бундай узилишлар баъзи мамлакатларда кузатилмоқда.
4 октябрь куни Downdetector сервиси эпицентрлардан бири сифатида фақат Ўзбекистоннинг бир қисмини кўрсатган бўлса, 5 октябрда муаммо бутун мамлакатни қамраб олди:
Харитага кўра, сервисга кириш билан боғлиқ муаммоларга Ғарбий Европанинг баъзи мамлакатлари, АҚШ ва Москва фуқаролари ҳам дуч келмоқда.
Таъкидлаш жоиз, сервисга YouTube дастури орқали кирилганида, муаммолар кузатилмаяпти, шу сабабли iOS учун YouTube дастури ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида энг кўп юкланувчи дастурга айланди.
Изоҳ (0)