Қозоғистонлик миллионерлар ва миллиардерлар мамлакат президентининг яқиндаги топшириғи билан Туркистон вилоятини қуради, деб ёзади «Nur.kz». Қуйида президент рўйхатидан ўрин олган энг бой бизнесменлар билан танишинг.
Александр Белович — «Базис-А» қурилиш компанияси раҳбари
Унга Туркистонда театр қуриш вазифаси юкланди.
Forbes маълумотларига кўра, 2018 йилда унинг бойлиги 324 миллион долларни ташкил қилган.Фаттоҳ Шодиев — ERG компанияси эгаларидан бири
Турк халқлари музейини қуради.
Бельгия фуқаролигига эга қозоғистонлик бизнесменнинг бойлиги — 2 миллиард доллардан ортиқ.Ойдин Раҳимбоев — BI Group раҳбари
Туркистонда қозоқ хонлари, бийлари ва ботирлари марказини қуради.
Унинг давлати 370 миллион долларга баҳоланмоқда.Канг Жон Дэ — «Хайвилл Казахстан» бош директори
Туркистон вилоятида турар жой мажмуасини қуради.Нурлан Смагулов — «Астана Групп» раҳбари
Туркистонда автосалон очади.
Унинг бойлиги 2018 йилда 450 миллион долларга баҳоланди.Дониёр Абулгазин — бизнесмен
Туркистонда сув-спорт мажмуасини қуради.
Бойлиги — 317 миллион доллар.Сауат Минбаев — «КазМунайГаз» бошқарув раиси
Туркистонда стадион қуради.
Изоҳ (0)