Миролим Исажоновнинг «Дарё» сайтида эълон қилинган мақоласида Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, «Найман» маҳалласида яшовчи болаликдан ногирон Фарҳодбек Баҳодиров мутасаддилар эътиборидан четда қолаётгани маълум қилинганди.
Жорий йил 2 октябрь куни Шаҳрихон туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Мудофаа ишлари вазирлиги Андижон бўлинмаси, «Шаҳрихон» газетаси ҳамда «Ёшлар» телерадиоканали вакиллари Фарҳод Баҳодиров хонадонига келди.
Фарҳодбекнинг орзуларидан бири ушалди. Унга ҳокимлик ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ногиронлик аравачаси топширилди.
Яна бир эътиборли жиҳати, ҳокимлик томонидан Фарҳодбекнинг отаси мавсумий иш билан таъминланиб, оилага қиш фасли учун 1 тонна кўмир ажратилди.
Ёшлар иттифоқи Фарҳод Баҳодиров келгусида тўгаракларга ҳам бепул жалб этилишини билдирмоқда.
Изоҳ (0)