Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қонун билан Жиноят кодексига жарима ихтиёрий равишда тўланганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди.
Қонунга кўра, Жиноят кодексидаги 90 та моддада жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг ушбу тури қўлланилиши мумкин.
Бунинг учун тегишли моддада назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланаётган шахс, ўз айбига иқрор бўлиши, етказилган зарарни бартараф этиши ҳамда тегишли модда бўйича назарда тутилган жариманинг энг кўп миқдорига тенг суммани ихтиёрий равишда тўлаши керак.
Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади.
Изоҳ (0)