• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Жисмоний имконияти чекланган бўлишига қарамай, ушбу актёрлар кинематографияда муваффақиятга эришган, чунки улар ногиронликни тўсиқ эмас, ўзига хослик деб қабул қилган ҳамда катта экран орқали санъатда ҳеч қандай чеклов йўқлигини исботлашган.

    Питер Динклейж

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Питер Динклейжнинг бўйи туғма ахондроплазия туфайли 135 сантиметрни ташкил этади. Оилада бу касаллик фақат Питерда кузатилган. У ўз фаолиятини 26 ёшида бошлаган.

    Динклейжга биринчи марта 2003 йилда “Вокзал назоратчиси” драмаси экранларга чиққандан сўнг эътибор қаратилди. Бу иш томошабинларни Динклейжга иккинчи даражали кулгили персонаж сифатида эмас, балки тўлақонли драматик актёр сифатида қарашга ундади.

    2011 йилга келиб, “Элф”, “Нарния йилномалари: Шаҳзода Каспиан” ва бошқа кўплаб фильмларда суратга тушишга улгурган таниқли актёр эди.

    Лекин унга ҳақиқий машҳурликни унга айнан “Тахтлар ўйини” сериалидаги роли келтирди. Питер ролга кастингсиз таклиф қилинган кам сонли актёрлардан бири бўлди. Жорж Мартин Тирион Ланнистер персонажини Питер маромига етказиб ўйнай олишига ишонган. Бу образ учун у “Эмми”, “Олтин глобус” ва “Спутник” каби кўплаб мукофотларга сазовор бўлди.

    Шунингдек, Динклейк “Сирана”, “Қасоскорлар: Абадият уруши”, “Ғаройиб одамлар”, “Эббинг, Миссури чегарасидаги учта реклама тахтаси” каби машҳур фильмларда ҳам суратда тушган.

    Жейми Брюер

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Жейми Брюер Даун синдроми билан туғилган, лекин актриса бўлиш орзусидан воз кечмаган. У актёрлик санъатини ихтисослашган коллежда ва Лос Анжелесдаги The Groundlings мактабида ўрганди. Сўнг “Америка даҳшатлари тарихи” сериалида суратга тушди ва шу тариқа йирик фильмда иштирок этган биринчи Даун синдромли актриса бўлди.

    2015 йилда эса Брюер мода оламига қадам босди ва Нью Йорк мода ҳафталигида Carrie Hammer кўргазмасида подиумга чиққан биринчи Даун синдромли моделга айланди. Жейми ногиронлиги бўлган инсонларга жамиятнинг бугунги муносабатини ўзгартиришни истайди:

    “Ёш қизлар менга қараб, ҳамма нарсанинг иложи борлигини тушунишларини истайман. Ҳар бир инсон ўзлигидек қолишга ҳақли”, деган эди у интервьюларидан бирида.

    Карел Стрейкен

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Голландиялик актёр Карел Стрейккеннинг бўйи 2,13 метр. Унга “гигантизм” ташхиси қўйилган бўлса ҳам, болалигидан кино оламига интилган. Аввал Амстердамда кино мактабини, кейинроқ Лос Анжелесдаги Америка кино институтини тугатган. Голливудда унга кўпинча сокин, сирли, ҳайбатли қиёфали қаҳрамонлар роли таклиф этилган.

    Унинг энг таниқли роли “Аддамслар оиласи” фильмидаги Ларч исмли хизматчи образи бўлди. Актёр иштирокидаги “Твин Пикс”, “Юлдузли йўл: Келажак авлод”, “Иствиг жодугарлари”, “Доктор Сон” ва “Қора либосли одамлар” фильмлар ҳам машҳур.

    Стрейкен ҳозирда Лос Анжелесда яшайди. У оила қурган ва икки нафар фарзанди бор.

    Жамел Деббуз

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    1990 йил январь ойида, Жамел 14 ёш бўлган вақтда темирйўл станциясида дўсти Жан Пол билан бирга поезд уриб кетган. Поезд 150 км/соат тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Жан Пол ҳалок бўлган, Жамел эса оғир жароҳат олиб, ўнг қўли буткул ишламай қолган ва ривожланишдан тўхтаган. Дўстининг оиласи уни айблаган бўлса-да, расмий тергов Жамелнинг айбсизлигини тасдиқлаган.

    Машҳур француз актёри ҳар доим ўнг қўлини чўнтагига солиб юради ва бунга кўпчиликнинг эътиборини тортмайди. Аммо бундай жароҳат унга буюк актёр ва комик бўлишга халал бермади. У “Амели”, “Астерикс ва Обеликс: Клеопатра миссияси”, “Анжел-А” каби фильмлардаги роллари билан француз киносининг энг машҳур юлдузига айланди.

    Уорвик Дэвис

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Кунларнинг бирида Уорвик Дэвиснинг бувиси “Юлдузлар жанги” фильмининг янги қисми учун 120 см дан паст бўйли актёрлар излаётгани ҳақида эълонга кўзи тушади. Уорвикнинг бўйи эса ўша вақтда атиги 107 см эди. Шу тариқа, у ўсмир пайтида афсонавий фильмда эвуклар образида суратга тушди. 1987 йилда эса “Уиллоу” фильмида бош ролни ижро этди ва энг машҳур митти актёрлардан бирига айланди. Уорвик “Гарри Поттер”да профессор Флитвик ролини ижро этган. Шунингдек, “Лепрекон”, “Ўнинчи қироллик”, “Доктор Ким” каби лойиҳаларда суратга тушган.

    6 август, 15:00   Изоҳ (0)   629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #актёрлар#имконияти чекланганлар#ногиронлик#машҳурлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда 28 йил олдин йўқолган эркак жасади музлик ичидан топилди

    Дунё | 6 август, 17:09

    Германия клуби Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган футболчи билан шартнома имзоламайдиган бўлди

    Спорт | 6 август, 17:02

    Tesla акциядорлари Илон Маск устидан судга мурожаат қилди

    Дунё | 6 август, 16:45

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор ҳарбий кема экспорт қилмоқда — харидор Австралия

    Дунё | 6 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.