1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари узоқ йиллар таълим соҳасида ишлаган кекса педагоглар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.
Улар устозларни байрам билан самимий қутлаб, пойтахт ҳокимининг эсдалик совғаларини топширди.
Хабар олинганлар орасида нафақадаги рус тили фани ўқитувчиси Ҳамида Хонзафарова ҳам бор. У киши айни пайтда шифохонада даволанмоқда.
Шунингдек, хонадонида соғлигини тиклаётган Тўлқин Эшбек ва яна бир қатор устозлар бундай эҳтиромдан хурсандликларини таъкидлади. Улар тез орада соғайиб, яна севимли касби — ўқитувчилик фаолиятини давом эттиришларини қайд этди.
Изоҳ (0)