Осиё тараққиёт банки мутахассислари Ўзбекистон бўйича ўз прогнозини қайта кўриб чиқди, деб ёзади Spot ташкилотнинг 26 сентябрь куни эълон қилинган ҳисоботига таяниб.
Ташкилотдагиларнинг эндиги фикрига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2018 йилда 4,9 фоизга ўсади. Баҳордаги прогноз эса 5,5 фоизга тенг эди.
Пасайишнинг асосий сабаи — ўтган йилги сўм девальвациясининг узоқ давом этган оқибатлари. ОТБ 2019 йилги прогнозни ҳам қайта кўриб чиқиб, уни 5,6 фоиздан 5 фоизгача туширди.
Банк, аксинча, Қозоғистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозни 2018 йилда 3,2 фоиздан 3,7 фоизгача, 2019 йилда 3,5 фоиздан 3,9 фоизгача оширди.
Тожикистон бўйича прогноз ўзгармади (2018 йилда 6 фоиз ва 2019 йилда 6,5 фоиз), Туркманистон бўйича бироз пасайди (2018 йилда 6,5 фоиздан 6,2 фоизгача ва 2019 йилда 6,7 фоиздан 6 фоизгача).
Қирғизистонда эса прогнознинг пасайиши кескин бўлди — 2018 йилда 3,5 фоиз ўрнига, энди 2,5 фоиз ўсиш прогноз қилинмоқда. 2019 йил учун прогноз ўзгармади — 4 фоиз.
Инфляция борасида ОТБ прогнози ўзгаришсиз қолди — 2018 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 16, 2019 йилда — 14 фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)