Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахт кўчаларидан бирида тўй кортежини жаримага тортди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.
«25 сентябрь куни тахминан 15:00 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ЙПХ инспектори томонидан кортеж таркибида ҳаракатланаётган ва йўлда аварияли вазиятни юзага келтираётган Mercedes-Benz русумидаги учта автомобиль тўхтатилди», — дейилади хабарда.
Ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 129-моддаси («Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши»)га мувофиқ, чоралар кўрилди.
«Шунга аниқлик киритмоқчимизки, ЙПХ инспекторлари кортежда келин-куёв бўлган ҳолатда қоидабузарликни фақат қайд этиб қўяди, қоидабузарлик ҳақида баённома тузиш учун эса ҳайдовчиларни эртаси куни чақиради», — дея таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)