Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Зиёрат туризмини тарғиб этувчи индеонезиялик серфарзанд оиланинг «Ўзбекистон – меҳмондўст давлат» номли юз минг нусхада нашр этилган китоби Индонезияда машҳур бўлиб кетди, деб ёзади «Турон24». Китоб Халилинтар фамилияли оиланинг аъзолари томонидан ёзилган, яъни бир неча муаллиф қаламига мансуб.

Фото: «Турон24»

Фото: «Турон24»

Самарқанд шаҳрига 2014 йилда саёҳат қилиб, ўзбек халқининг маданияти ҳақида катта таассуротга эга бўлган оила китоб чиқаришга қарор қилган. Китобнинг ўзбек тилидаги нусхаси Самарқанд шаҳрида нашр этилиши режаланган.

Оилани «King of YouTube» («YouTube қироли») деб аташади. Бу уларнинг YouTube’даги саҳифаси 15 миллиондан ортиқ обуначига эгалиги билан изоҳланади. Оила вакиллари томонидан Ўзбекистон ҳақида суратга олинган роликни YouTube’да ҳозирга қадар 150 мингдан ортиқ киши томоша қилган.

Халилинтар оиласи Самарқанд шаҳрида сайёҳликни ривожлантириш учун сармоя киритишни режаламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)