Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2018 йилнинг 22 сентябрь куни вақтинча «А.Т.Хўқандий» даҳасида яшовчи Политехника касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.И. ўзаро жанжал сабаб шу коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Э.М.га пичоқ билан жароҳат етказган.Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Фото: Shutterstock
Натижада Э.М. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)