Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари вилоят ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда йўловчи ташувчи автотранспортларнинг техник созлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳамда ўрнатилган газ ускуналарининг техник созлиги, ҳайдовчиларнинг фавқулодда вазиятлар шароитида тўғри ҳаракат қилиш бўйича кўникмага эга эканлиги ўрганиб чиқди. Бу ҳақда вилоят бошқармаси «Дарё»га хабар берди.
Ишчи гуруҳи томонидан ўрганишларда аниқланган камчиликларни жойида бартараф этилиши ҳамда тегишли чора-тадбирларни амалга оширилмоқда.
«Тадбир давомида автокорхоналар, автошоҳбекатлар ва автомобиль уюшмаларида ҳайдовчи ва йўловчилар билан газ ускуналари ва газ баллонларининг техник ҳолатини ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, техник носоз автотранспорт воситаларидан умуман фойдаланмаслик ва белгиланган меъёрдан ортиқча газ тўлдирмаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, мавзуга оид эслатма ва буклетлар тарқатил», —дейилади хабарда.
Изоҳ (0)