Тошкентдаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 274-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари Қуролли Кучлар давлат музейига саёҳат уюштирди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Ватанга қасамёд» монументининг зиёратидан бошланган саёҳат музей экспозиция заллари бўйлаб давом этди.
Жажжи саёҳатчилар Амир Темур тарихига оид ва мамлакат қуролли кучлари ўтмиши ҳамда бугунини ўзида жамлаган экспонатларни, айниқса, катта қизиқиш билан томоша қилишди. Кўрганлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун эса экскурсоводни саволларга кўмиб ташлашди.
Шу куни музейда болажонлар ўртасида «Ватан менинг тасаввуримда» мавзусида расмлар танлови ҳам ўтказилди. Унда болажонлар ўз иқтидорларини намойиш этиб, йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди. Танлов иштирокчиларига Мудофаа вазирлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)