УЕФА Европа Лигаси 1-турининг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Рамзий терма жамоага энг кўп ўйинчис «Севилья» клубидан кирди. Булар — ҳужумчи Виссам Бен-Йеддер ҳамда ярим ҳимоячи Эвер Банега. Шунингдек, ундан Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган «Байер»нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Кай Хаверц ҳам ўрин олган.
Рамзий терма жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Денис Шчербиский (БАТЭ),
Ҳимоячилар: Йоаким Мехлу («Генк»), Энцо Роко («Бешиктош»), Александр Мартинович («Краснодар»), Микаэль Лустиг («Селтик»),
Ярим ҳимоячилар: Рафинья («Спортинг»), Эвер Банега («Севилья»), Кай Хаверц («Байер»), Изет Хайрович («Динамо Загреб»);
Ҳужумчилар: Виссам Бен-Йеддер («Севилья»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»).
Изоҳ (0)