Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Альберто Жилардино футболчилик фаолиятига нуқта қўйди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
36 ёшли ҳужумчи эндиликда бор диққат-эътиборини мураббийлик фаолиятига қаратишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Жилардинонинг сўнгги клуби «Специя» бўлди. У, шунингдек, «Милан», «Парма» ва «Фиорентина» клубларидаги иштироки билан ҳам мухлисларга яхши таниш.
Альберто Италия терма жамоаси сафида 56 та учрашув ўтказиб, 19 та гол уришнинг уддасидан чиққан. 2006 йилда эса терма жамоа таркибида Жаҳон Чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)