УЕФА ташкилоти мухлислар овозлари ёрдамида Европа Чемпионлар Лигаси 1-турида урилган энг чиройли голни аниқланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Унга кўра, Миланнинг «Интер» жамоаси ҳужумчиси Мауро Икарди томонидан «Тоттенҳэм» дарвозасига киритилган гол Чемпионлар Лигаси 1-турининг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.
Бу номга, шунингдек, Мариано Диас («Реал»), Усмон Дембеле («Барселона»), Ренату Саншеш («Бавария») томонидан киритилган голлар ҳам даъвогар сифатида кўрсатилганди.
The Goal of the Week results are in! ⚽️🔥
— UEFA Champions League (@ChampionsLeague) September 21, 2018
👑 Mauro Icardi#UCL pic.twitter.com/XpvJKQbn7g
Маълумот учун, аввалроқ Лионель Месси 1-турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганди.
Изоҳ (0)