УЕФА Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номи маълум бўлди. 1-турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Леверкузеннинг «Байер» жамоаси ярим ҳимоячиси Кай Хаверц эътироф этилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Эндигина 19 ёшни қаршилаган Хаверц сафарда «Лудогорец»га қарши кечган 1-тур баҳсида дублга эришди ва «Байер»нинг 3:2 ҳисобида ғалабага эришишида катта ҳисса қўшди.
Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар сифатида «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг, «Севилья» ярим ҳимоячиси Эвер Банега ва «Динамо Загреб» футболчиси Изет Хайрович кўрсатилганди.
Маълумот учун, аввалроқ Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси сифатида Лионель Месси эътироф этилганди.
Изоҳ (0)