Аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро «Манчестер Сити» клуби билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
Аргентиналик футбол юлдузи «Сити»да 2021 йил ёзигача қоладиган бўлди. Унинг аввалги шартномаси эса 2020 йил ёзида ниҳоясига етарди.
Маълумот учуун, Агуэро «Манчестер Сити» таркибида 299 та учрашув ўтказиб, 204 та гол уришга эришган.
Изоҳ (0)