УЕФА Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси сифатида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эътироф этилди.
Мессидан ташқари мазкур номга «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер, «Лион» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Набиль Фекир ҳамда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба даъвогарлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ЕЧЛнинг 1-туридан ўрин олган «Барселона» — ПСВ учрашувида (4:0) хет-трик қайд этишга эришди. Жеймс Милнер эса «Ливерпуль» — ПСЖ баҳсида (3:2) пенальтидан гол урди. Набиль Фекир «Манчестер Сити» — «Лион» ўйинида (1:2) битта гол ва голли узатмага муаллифлик қилди. Франциялик Поль Погба «Янг Бойз» — «Манчестер Юнайтед» (0:3) қарама-қаршилигида 2 та гол уриб, дубл қайд этди.
Изоҳ (0)