Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри қирғоқларида «титраб турган улкан мавжудот» топилди, деб ёзади «Газета.ru».
FoxNews телеканали маълумотларига кўра, пляжга келган одамлар пушти рангли желесимон моддага дуч келган. Улар мавжудот қимирлаб турганини кўрган. Баъзи гувоҳлар эса у вулқон кратерига ўхшашини айтган.
Кейинроқ бу мавжудот сертук сианея, улкан медуза эканлиги маълум бўлди. Бундай медузанинг қуббаси диаметри икки метргача етиши мумкин, унинг пайпаслагичлари эса 20 метргача узунликда бўлиши мумкин. Бу медузалар планктон, майда балиқ ва бошқа микроорганизмлар билан озиқланади, Атлантика ва Тинч океани ҳавзасида яшайди.
Изоҳ (0)