Австралиянинг Сидней шаҳрида яшовчи аёл дўкондан сотиб олинган олманинг ичидан тикувчилик игнаси чиққанини хабар берди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Аёл олтита мевали ўрамни сотиб олган ва олмани кесиш вақтида игнага дуч келган. Аёлнинг омади келган, чунки у мевани мактабга кетаётган қизига бермоқчи бўлган.
Бу ҳозирча биринчи ҳолат, бироқ аввалроқ бир неча марта супермаркетлардан сотиб олинган қулупнайлардан игналар ва тўғноғичлар топилгани ҳақида хабар берилган эди. Баъзи фермерлар мутассаддиларнинг буйруғига биноан меваларнинг бутун ҳосилни йўқ қилишга ва миллионлаб зарар кўришга мажбур бўлган.
Полиция ҳозирча ҳодисаларни бир-бирига боғламаяпти. Маҳаллий полициянинг маълумотларига кўра, ҳодиса ягона бўлиб, алоҳида иш сифатида кўриб чиқилмоқда. Бунга ўхшаш ҳолат 17 сентябрь куни Сиднейда банан билан қайд этилган.
Бу ишлар билан шуғулланаётган детектив фуқароларни хавф ҳақида огоҳлантириб, барча меваларни яхшилаб текширишни сўрамоқда.
Ишбилармон фермерлар харидорлар меваларнинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиши учун металл изловчи қурилмалар ўрнатган.
Изоҳ (0)