Кабардин-Болқор Респубикасининг Эльбрус туманидаги Кенделен қишлоғида юз берган тартибсизликларни видеога олишди. Роликни «Россия 24» телеканали эълон қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Тўқнашувлар маҳаллий аҳоли Канжал урушининг 310 йиллиги шарафига ташкил этилган отлиқлар марши иштирокчиларини тўхтатганидан кейин содир бўлди. Воқеа жойига полиция ва Росгвардия кучларини жамлашди.
«Яқин орада тартибсизликларни бошлаб берганлар аниқланади ва жиноят иши очилади», — дейишди тергов бошқармасида.
Тўқнашувлар ташкилотчилари ижтимоий тармоқларга ҳодиса ҳақидаги ишончсиз маълумотни жойлаш ва миллатлар орасида душманлик қўзғатиш орқали низони келтириб чиқармоқчи бўлган.
Изоҳ (0)