АҚШнинг Шимолий ва Жанубий Каролина штатларида «Флоренс» довули қурбонлари сони 37 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Флоренс» довули АҚШнинг Атлантика қирғоқларига 14 сентябрь куни ёпирилди ва унинг кучи дарҳол пасайган. Шамолдан юзага келадиган хавф сезиларли пасайган, унинг тезлиги соатига 75 километрни ташкил қилмоқда. Бироқ катта миқдордаги ёғингарчилик сабабли кучли тошқинлар хавфи сақланиб қолмоқда.
Шимолий ва Жанубий Каролинанинг 27 мингдан ортиқ аҳолиси вақтинча бошпаналарда турибди. Юз минглаб фойдаланувчилар, тахминан 523 мингта уй ва корхона электр энергиясидан маҳрум бўлган.
Изоҳ (0)